...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Шавкат Мирзиёев кутиб олиш маросимида турк тилида гапирди


21:10, 25.10.2017 Жамият
 5 395

Туркия Республикаси Президенти саройидаги расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни Туркия Республикаси Президенти саройида расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Шавкат Мирзиёев ва Ражаб Тойиб Эрдўған шоҳсупага кўтарилдилар. Ўзбекистон ва Туркиянинг давлат мадҳиялари янгради. Президентлар фахрий қоровул сафи олдидан ўтдилар. 

Туркия Республикаси Президенти саройидаги расмий кутиб олиш маросими акс этган видеолавҳани кузатар экансиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев саф тортган фахрий қоровул аскарлари билан турк тилида “Мерҳаба, аскер!” деб саломлашганини гувоҳи бўлишингиз мумкин.
 
Расмий кутиб олиш маросимидан сўнг Давлат раҳбарлари тор доирада учрашув ўтказди. Мулоқотда мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди, томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан фикр алмашилди. 
Чарос Турсунова

Теглар:Шавкат Мирзиёевнинг Туркияга ташрифи Ўзбекистон-Туркия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар