...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев Мустафо Камол Отатурк ёдгорлигига гул қўйди


21:04, 25.10.2017 Жамият
 4 265

Шавкат Мирзиёев ўзбек халқи Ислом Каримовни турклар Мустафо Камол Отатуркни қадрлагани каби қадрлаши ҳақида гапирган эди.

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг таклифига биноан бугун, 25 октябрь куни Туркияга жўнаб кетди.
 
Анқарадаги “Эсенбоға” аэропортида Президент Шавкат Мирзиёевни Туркия Республикаси Бош вазири ўринбосари Бакир Бўздоғ кутиб олди.
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикасининг биринчи Президенти Мустафо Камол Отатурк ҳоки қўйилган Аниткабир ёдгорлик мажмуасига ташриф буюрди, деб ёзади ЎзА.

Мустафо Камол Отатурк ўз ватанининг миллий истиқлоли учун курашган ва Туркия Республикасига асос солган инсон сифатида қадрланади. Аниткабир ёдгорлик мажмуаси унинг давлат ва халқ олдидаги хизматларига ҳурмат ифодаси сифатида бунёд этилган. 750 квадрат метр майдонни эгаллаган мажмуа мақбара, музей, боғ ва бошқа объектларни ўз ичига олган. 











Шавкат Мирзиёев буюк давлат ва сиёсат арбоби Мустафо Камол Отатурк қабрига гул қўйиб, унинг ёрқин хотирасига ҳурмат бажо келтирди. 
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов фаолият юритган Оқсарой қароргоҳига Ислом Каримов сиймоси акс этган ҳайкал ўрнатилиши ва бу ерни зиёратчилар учун обод масканга айлантириш олдидан ўзбек халқи Ислом Каримовни турклар Мустафо Камол Отатуркни қадрлагани каби қадрлаши ҳақида гапирган эди:
 
“Бизнинг халқимиз ва халқаро ҳамжамият Ислом Каримов номини Жорж Вашингтон, Шарль де Голль, Мустафо Камол Отатурк каби давлат арбоблари қаторига қўяди”.
Ўғилой Сафахонова

Теглар:Шавкат Мирзиёевнинг Туркияга ташрифи Мустафо Камол Отатурк Ўзбекистон-Туркия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар