...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео. Шавкат Мирзиёев: "Биз дунё саҳнасидаги жадал ўзгаришларнинг гувоҳи бўлмоқдамиз"


19:56, 12.10.2017 Жамият
 2 968
" frameborder="0" allowfullscreen>

Жиноий даромадларни легаллаштириш, коррупция, терроризм, наркобизнес каби хавф-хатарларга қарши биргаликда курашиш масалалари муҳокама қилинди.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 10–11 октябрь кунлари Россия Федерациясининг Сочи шаҳрида бўлиб ўтган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида иштирок этгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Хабарларга кўра саммитнинг асосий тадбирлари кеча, 11 октябрь куни бўлиб ўтган. Сочидаги Халқаро конгресслар марказида Россия Федерацияси президенти Владимир Путин Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни кутиб олди.
 
Дастлаб МДҲ давлат раҳбарлари томонидан тор доирада учрашув ўтказди. Ундан кейин давлат раҳбарлари муҳокамаларни кенгайтирилган таркибда давом эттиришга киришди.
 
Йиғилишда асосий эътибор Афғонистондаги вазиятга қаратилиб, жиноий даромадларни легаллаштириш, коррупция, терроризм, наркобизнес каби хавф-хатарларга қарши биргаликда курашиш масалалари муҳокама қилинди.
 
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти
ҳам кун тартибидаги масалалар ҳақида нутқ сўзлади.
 
Президент Шавкат Мирзиёев ўз сўзини дунё саҳнасида содир бўлаётган жадал ўзгаришлар ҳақида фикр-мулоҳазалари билан бошлади.
 
Президентнинг таъкидлашича, глобал муаммоларни ҳал этишда эски усулларнинг кам самарали эканлигини ҳаётнинг ўзи кўрсатиб турибди, уларнинг ечимига янги, конструктив амалиётлар керак бўлади.
 
Аввал хабар қилганимиздек, йиғилишда асосий эътибор Афғонистондаги вазиятга қаратилган эди. Президент Шавкат Мирзиёев ҳам мазкур масалага тўхталиб, Ўзбекистон — Россия Федерацияси, Марказиё Осиё ва МДҲнинг бошқа давлатлари билан Афғонистондаги вазиятнинг сиёсий ечимини топишга тайёрлигини билдириб ўтди.
Улуғ БЕК

Теглар:Шавкат Мирзиёев МДҲ саммити Афғонистон масаласи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар