Президент 19 сентябрь куни БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессияси умумий музокараларида нутқ сўзлайди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 18 сентябрь куни БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида иштирок этиш учун Нью-Йорк шаҳрига келди. Бу ҳақда Президент расмий веб-сайтида хабар берилди.
Шавкат Мирзиёевни Жон Кеннеди номидаги халқаро аэропортда Америка–Ўзбекистон савдо палатаси (The American-Uzbekistan Chamber of Commerce) раиси Кэролин Лэмм кутиб олди.
Давлат раҳбари 19 сентябрь куни БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессияси умумий музокараларида нутқ сўзлайди.
Президент ташриф доирасида БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш, Халқаро валюта фонди тақсимловчи директори Кристин Лагард, Жаҳон банки гуруҳи президенти Жим Ён Ким ҳамда БМТ Бош Ассамблеясига ташриф буюрган бошқа давлатлар раҳбарлари билан учрашиб, музокаралар ўтказиши режалаштирилган.
Бундан ташқари, Шавкат Мирзиёев кенг доирадаги Америка–Ўзбекистон бизнес-форумида иштирок этади.