...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Самарқандда “Жума безорилари” суд залида бош кўтарди


14:26, 26.03.2018 Жамият
 25 080

12 нафар йигитлардан иборат “Жума безорилари” гуруҳи аъзолари фаолиятига судда нуқта қўйилди.

Аввалроқ, Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят судида “Жума безорилар” номини олган жиноий гуруҳ иши юзидан суд мажлиси ўтказилгани, 12 нафар йигитдан ташкил топган ушбу гуруҳ аъзоларидан бири суд мажлисида ўткир тиғли восита ёрдамида томоғини кесиб ташлагани ҳақида қисқа хабар берган эдик.
 
Гап шундаки, Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида ака-ука Исмоил ва Исроил Холиқовлар раҳбарлик қилган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди. Навқирон йигитлардан иборат уюшган гуруҳ бир қатор жиноятларни содир этиб, жиноятлари орқасидан олинган даромадларни ўзаро тақсимлаб, уюшган гуруҳ йигитларини ишлаб туришини таъминлашга, жиноий гуруҳ фаолиятини давом эттиришга сарфлаб келган.


 
Пастдарғомнинг Жума шаҳарчасида йиллар давомида одамларга безорилик қилиб келган, 12 нафар йигитлардан иборат “Жума безорилари” гуруҳи аъзолари фаолиятига судда нуқта қўйилди.
           
Суд мажлиси очиқ тартибда ўтказилди, унда судланувчиларнинг қариндошлари ва яқинлари, адвокатлар, журналистлар иштирок этди.
 
Судланувчилари Исмоил ва Исроил Холиқов, Фаррух ҳамда Мансур Мардоновлар, Комил Аблоқулов, Мирзабек Мавлонов,  Рамозон Жумаев, Линур Мензатов, Тошболта Худойбердиев, Умиджон Поянов, Шерзод Туробов ва Самариддин Ҳамроевлар содир этган жиноятлари юзасидан айблов хулосаси таништирилиши биланоқ, жиноятчилар уюшқоқлигини кўрсатди. Суд ишига ҳалақит берди. Бақир чақир билан тўполон кўтарди. Ҳатто, улардан бири ўткир тиғли мослама ёрдамида томоғини кесишга ҳам улгурди.
         
Шундан сўнг, “Жума безорилари”  қилмишига оид суд эшитуви судланувчиларнинг адвокатлари ва ОАВ ходимлари иштирокида давом эттирилди.
 
Жума безорилари гуруҳида ҳали вояга етмаганлари ҳам бор. 
 
Жиноят ишлари бўйича Пастдарғом туман судининг очиқ сайёр суд мажлиси жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон шаҳар суди биносида бўлиб ўтди. Судланувчиларнинг биринчи суддаги ҳатти ҳаракатлари инобатга олиниб, уларга нисбатан эҳтиёт чораси кўрилди.


 
Жиноий гуруҳ аъзоларининг айримлари айбига иқрорлигини тан олса, айримлари қайта жиноят содир этганлигига қарамай судда йиғилганларни, судяни ҳақорат қилди.
 
Ушбу ҳолатни юқоридаги видеода кўришингиз мумкин.

Теглар:Жума безорилар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар