Синфдаги бошқа ўқувчи ушбу ҳолатни мобил телефонига видеога туширган.
Маълум бўлишича, синфдаги бошқа ўқувчи ушбу ҳолатни мобил телефонига ёзишга улгурган ва “Kabarlar” таҳририятига юборган. “Kabarlar” таҳририяти видеони “Youtube” каналига жойлаштирган.
Видеолавҳада ўқитувчи синфда номаълум сабабга кўра партада ўтирган ўқувчиларнинг бошига сумка билан ураётгани тасвири туширилган.
Бу вақтда калтакланаётган ўқувчилар ўқитувчига қаршиликк кўрсатмасдан, жимгина бошларини қўллари билан ёпишган холос.