У мамлакат иқтисодиётида катта ўзгаришлар ва юксалишларга сабаб бўлган ислоҳотларни амалга оширган эди.
Чили қонунчилигида мамлакат президенти 4 йил муддатга сайланади, шунингдек, у қаторасига икки марта ўз лавозимида қола олмайди.
Бачелет президентлигининг биринчи муддати – 2006-2010 йилларда бир қатор ўзгаришларни амалга ошириб, халқнинг эътирофига сазовор бўлди.
Унинг даврида Чили Жанубий Америкада катта иқтисодий ўзгаришлар билан бошқаларга ўрнак бўла олди. Шу боис ҳам 2014 йилги сайловларда халқ уни яна бир муддатга сайлади. У иқтисодиётга ижтимоий йўналишни киритиш билан янгича сиёсат олиб борди. Шу орқали мамлакатдаги иқтисодий ўсишга сабабчи бўлди.
Шу тариқа Бачелет 2018 йилга қадар ҳукуматда турди ва 11 март куни бутун халқ ташаккур билдириб, севимли президент билан хайрлашди.