Нью-Йоркнинг Порт-Аторити автобус шоҳ бекатида портлаш юз берган. Маҳаллий телеканаллар бир неча киши яраланганини тўғрисида маълумот тарқатишган.
Шунингдек, 2017 йилнинг 3 декабрь куни Нью-Йоркда автомобиль ҳайдовчиси бир қанча одамлар устига ҳужум қилган эди. Куинс тумани ҳудудида содир бўлган ҳодиса якшанба куни тонгги 4:45да содир бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
Бугун, 11 декабрь куни эса Нью-Йоркнинг Порт-Аторити автобус шоҳ бекатида яна портлаш юз берган. Маҳаллий телеканалларнинг хабар беришича, бу портлаш натижасида бир неча киши яраланган.
Портлаш содир бўлган жойга полициячилар ва бошқа тезкор хизматлар вакиллари етиб келиб, жароҳат олганларга ёрдам кўрсатишган. Бундан ташқари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан яна портловчи қурилмалар топилгани ҳақида ҳам хабар берилмоқда.
РИА “Новости” агентлигинг хабарига кўра, ҳозирда метронинг учта йўналишида одамларни эвакуация қилиш ишлари олиб борилмоқда.
Полициянинг хабар беришича, айнан портлаш натижасида жабрланган киши, ушбу портлашни ташкил этган.У ўзини портлатиш орқали, терактни амалга оширмоқчи бўлган
Бу ҳақда, шаҳар полициясининг Twitter канали орқали расман хабар эълон қилинди. Шунингдек, АҚШ президенти Дональд Трамп ҳам аллақачон бу воқеадан хабардор бўлганлиги айтилмоқда.
Ҳозирча бу ҳаракат АҚШ ҳукумати томонидан террор ҳужуми ёки бирор террор гуруҳининг ҳаракати деб баҳолангани йўқ.