Воқеа жойига шифокорлар ва қутқарувчилар етиб келишган.
Бугун, 8 сентябрь куни Туркияда Анқара-Оқсарой магистралида йўловчи автобуси йўл четидаги ариққа ағдарилди. Натижада олти киши ҳалок бўлди, улардан бири ёш бола.
Мудҳиш йўл-транспорт ҳодисасида 44 киши жароҳатланган. Автобус Истанбулдан Адияманга кетаётган бўлган.Ҳодиса Ўртакўйда юз берган.
Маълумотга кўра, автобусда 46 нафар йўловчи, ҳайдовчи ва уч нафар автобус компанияси ҳодими бўлган. Ҳодиса Оқсаройдан 15 километр масофада содир бўлган.
Воқеа жойига шифокорлар ва қутқарувчилар етиб келишган. Жабрланганлар шифохонага ётқизилган. ЙТҲ сабаблари ўрганиляпти.

Суннатилла Абдуллаев