


Фожиадан сўнг бир неча биноларда ёнғин келиб чиққан. Одамлар вайроналар остида қолиб кетган.
Янгиланган хабарларга кўра, Морелос штатида рўй берган фалокат оқибатида 149 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда Мексика авария-қутқарув хизмати раҳбари Луис Фелипе Пуэнте Twitter’даги саҳифаси хабар бермоқда.
Ер силкинишлари пойтахт Мехико шаҳрида ҳам кузатилди. У ерда ҳам қурбон бўлганлар бор. Фожиадан сўнг бир неча биноларда ёнғин келиб чиққан. Одамлар вайроналар остида қолиб кетган.
Кейинчалик Мексика қирғоқларида яна ер силкинишлари қайд этилган. 4,9 магнитудада содир бўлган зилзила ўчоғи 15 км чуқурликда жойлашганди.
Ҳозирда Мексиканинг авария-қутқарув хизмати кучайтирилган тартибда зизлиладан азият чеккан аҳолига ёрдам кўрсатмоқда. Қутқарув ишларига мамлакатнинг бошқа ҳуқуқ-тартибот кучлари ҳам жалб қилинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, 7 сентябрь куни ҳам Мексикада кучли зилзила рўй берганди. Рихтер шкаласи бўйича 8,1 балл қувватда юз берган ер силкиниши 100 га яқин кишининг қурбон бўлишига сабаб бўлган эди.