Трамп БМТ Бош ассамблеясининг 72-сессиясида қатнашиш учун Нью-Йоркка келган Қатар амири Шайх Тамим бин Ҳаммад ас-Саний билан учрашган.
Хабарда келтирилишича, Трамп БМТ Бош ассамблеясининг 72-сессиясида қатнашиш учун Нью-Йоркка келган Қатар амири Шайх Тамим бин Ҳаммад ас-Саний билан учрашган.
Учрашувда икки давлат раҳбарлари Қатар ва Форс кўрфазидаги араб мамлакатлари ўртасида юзага келган дипломатик инқирозга алоҳида эътибор қаратган.
Доҳа ва Вашингтон ўртасидаги алоқаларнини ижобий баҳолаган ас-Саний Форс кўрфазидаги чигал вазиятни ечишда АҚШга суянишини таъкидлаган.
Маълумот учун, Форс кўрфазидаги юзага келган дипломатик инқирозга сабаб — минтақа мамлакатлари Қатарни айрим террорчи ташкилотларни моддий таъминлаб келаётганликда айиблаши орқали юзага келганди.
Эслатиб ўтамиз, Туркия Республикаси президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Қатар амири Шайх Тамим бин Ҳаммад ас-Саний билан учрашиб, ОАВ ходимларига ёпиқ тарзда ўтказилган тор доирадаги учрашув икки ярим соат давом этгани хабар берган эдик.