Турли манбалар зилзилани 6,9 ва 7 балл деб баҳолаган.
Мамлакат Ички ишлар вазири Нестор Реверолнинг маълум қилишча, зилзила натижасида пойтахт Каракас шаҳридаги Давид минораси номи билан машҳур бўлган, баландлиги икки юз метрли бино 25 даражага оғиб қолган. Унинг сўзларига кўра, бино ҳар қандай ҳаракат натижасида қулаши мумкин.
La Torre David de #Caracas #Venezuela se inclinó luego de terremoto de 7.7#TeamMAO pic.twitter.com/b2ypAScSH2
— Mov. Anonymous Osama (@anonosamavzla) 22 августа 2018 г.
Венесуэлада юз берган зилзила бутун мамлакатда сезилган. Силкинишдан сўнг уй деворларида катта ёриқлар пайдо бўлган ва қисман қулаб тушган.
Маълумот учун, Давид минораси қурилиши 1990 йилда бошланган.