...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: ИИББ ходими ўзига ярашмаган иш қилди


20:26, 06.10.2018 Жамият
 18 985

Тошкент шаҳар ИИББ воқеа тафсилотларини ўрганишни ваъда қилди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги бекатлардан бирида юз берган ҳолат тасвирланган видео тарқалди. Унда ўзини “Тошшахартрансхизмат” ходимаси деб таништирган аёл ва Damas ҳайдовчиси ўртасидаги жанжал тасвирланганди.
 
Аҳамиятлиси шундаки, жанжалга ички ишлар ходими ҳам аралашган, аммо у ҳайдовчига қонунга мувофиқ чора кўрмай, шунчаки уни узоқроққа олиб кетган. Бироз ўтиб эса бутунлай кўздан ғойиб бўлган.
 
Мазкур ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ қуйидагиларни маълум қилди.
 
“Маълум қиламизки, Тошкент шаҳар ИИББ воқеанинг барча иштирокчиларининг шахсини аниқлаш чораларини кўради. Мазкур ҳолат бўйича текширув ўтказилади, ички ишлар ходимига нисбатан хизмат текшируви ўтказилади ва ҳар бир иштирокчининг ҳаракатига қонунан баҳо берилади”, деб таъкидланган ИИББ хабарида.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:ИИББ Тошшахартрансхизмат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар