Ўзбекистон халқ артистлари, хизмат кўрсатган артистлар ва хонандалар пахта теримига ўз ҳиссаларини қўшдилар.
Теримда халқ артистларидан Юлдуз Усмонова, Озодбек Назарбеков, Ғуломжон Ёқубов, хизмат кўрсатган артистлар Райҳон Ғаниева, Мавлуда Асалхўжаева, Илҳом Фармонов, хонандалар Шахзода, Умидахон, Мадина Мумтоз, Ойбек ва Нигора, Сардор Раҳимхон, Зиёда Қобилова ва бошқа кўплаб санъат олами вакиллари пахта териш билан бирга халққа концерт беришди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалга хонандаларнинг пахта даласидаги суратларига турли фикрлар билдирилган, кимдир уларни “кўзбўямачилик”да айблаган, яна кимдир “ишингни қилсанг-чи” деган маънода киноя билдирган.
Бироқ санъаткорларнинг пахта теримига чиқишлари — теримчилар, ҳашарчилар кайфиятини кўтариш, теримчиларга шижоат бахш этиш бўлиб қолаверди!
Теримчилар даладан уйга ёки вақтинчалик ётоққа қайтишганида телевизор орқали истаган санъаткорини кўришлари, эшитишлари мумкин, бироқ уларни далада, ёнгинасида куйлаши илиқ таассуротлар улашиши турган гап. Бугунги терим тадбири ана шундай бўлди ҳам!
Санъат вакилларининг пахта даласига ташрифи росмана “концерт залига” айланганининг гувоҳи бўлишингиз мумкин.