...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Хонандалар пахта даласини “концерт залига” айлантиришди!


18:19, 21.10.2017 Жамият
 9 763

Ўзбекистон халқ артистлари, хизмат кўрсатган артистлар ва хонандалар пахта теримига ўз ҳиссаларини қўшдилар.

Маданият вазирлиги ташаббуси билан ташкил этилган зарбдор пахта теримида халқимиз суйган кўплаб санъат вакиллари жам бўлдилар.
 
Теримда халқ артистларидан Юлдуз Усмонова, Озодбек Назарбеков, Ғуломжон Ёқубов, хизмат кўрсатган артистлар Райҳон Ғаниева, Мавлуда Асалхўжаева, Илҳом Фармонов, хонандалар Шахзода, Умидахон, Мадина Мумтоз, Ойбек ва Нигора, Сардор Раҳимхон, Зиёда Қобилова ва бошқа кўплаб санъат олами вакиллари пахта териш билан бирга халққа концерт беришди.
 
Ижтимоий тармоқларда тарқалга хонандаларнинг пахта даласидаги суратларига турли фикрлар билдирилган, кимдир уларни “кўзбўямачилик”да айблаган, яна кимдир “ишингни қилсанг-чи” деган маънода киноя билдирган.
 
Бироқ санъаткорларнинг пахта теримига чиқишлари — теримчилар, ҳашарчилар кайфиятини кўтариш, теримчиларга шижоат бахш этиш бўлиб қолаверди!
 
Теримчилар даладан уйга ёки вақтинчалик ётоққа қайтишганида телевизор орқали истаган санъаткорини кўришлари, эшитишлари мумкин, бироқ уларни далада, ёнгинасида куйлаши илиқ таассуротлар улашиши турган гап. Бугунги терим тадбири ана шундай бўлди ҳам!
 
Санъат вакилларининг пахта даласига ташрифи росмана “концерт залига” айланганининг гувоҳи бўлишингиз мумкин.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Санъаткорлар пахта даласида Ҳашарчилар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар

Мухаббат
13:24 25.10.2017

Булар пахта тергани эмас кимнингдир нахорги ошига боришган бўлса керак, чунки пахта даласига бунака стол стул ва дастурхон тузатилмайди. Оддий пахтакорларнинг дастурхонини кўрингчи шунака буладими. Қайсидир фермерни шўри қурибди шўрлик.


фарогат
14:22 23.10.2017

ХУЖАКУРСИНГАААА, ФАКАТ ЮЛДУЗ УСМОНОВА ВА АЛИШЕР ФАЙЗ ТЕРГАН БУЛИШИ МУМКИН!


Мавлуда
00:50 22.10.2017

Хашарда артистларнинг хам хизматлари олкишга сазовор.Хирмонингизга барака, яшанглар. Сизларга куз тегмасин. Пахтамизни тезрок териб олайлик .


ulugbek
23:41 21.10.2017

Hech bulmasa 2kg terdimikan



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар