Девор маҳаллий сайёҳлар орасида машҳур.
Бутун дунё Буюк Хитой девори ҳақида маьлумотга эга. Лекин ҳамма ҳам яна бир Буюк девор мавжудлигини билмаса керак. У ҳам, айнан, Хитойда жойлашган бўлиб, маҳаллий сайёҳлар орасида машҳур ҳисобланади.
Нанькин шаҳрида жойлашган девор милодий 1366-1386 йилларда қурилган бўлиб, вазифаси ўша вақтда Минг сулоласи пойтахтини душманлардан ҳимоя қилиш бўлган.
Бундан 600 йил олдин 350 млн дона ғиштдан барпо этилган девор, ҳозирги кунда нураб қолган. Асрлар давомида шаҳарни муҳофаза қилиб келган деворни энди одамлар ҳимоя қилмоқда. Кўплаб фуқаролар ёрдам таклифи билан маҳаллий ҳукуматга мурожаат қилган. Ҳозирги кунда реконструкция ишлари бошлаб юборилган.
Қуйида сизга ушбу девор ҳақидаги видеороликни ҳавола этамиз.

Шаҳруллохон Лутфиллохонов