Руфер бинонинг томига чиқиб олишга ҳаракат қилган, лекин уддасидан чиқа олмаган ва 62-қаватдан пастга қулаб тушган ҳамда вафот этган.
Хитойлик худди шундай руферлардан бири, осмонўпар бинонинг 62-қаватидан йиқилиб тушаётганини суратга олган. Бу воқеа Чаншедаги Хуаюан халқаро марказида рўй берган.
Кўриниб турибдики, руфер бинонинг томига чиқиб олишга ҳаракат қилган, лекин уддасидан чиқа олмаган ва 62-қаватдан пастга қулаб тушган ҳамда вафот этган. Бу ҳодиса рўй берганини ҳеч ким билмаган.
Руфернинг ишқибозлари, унинг ижтимоий тармоқларга, ўзининг янги суратларини жойламаётганини англаганидан кейин, хавотирлана бошлашган. “News.day.az” интернет нашри хабарига кўра, фақатгина, бу йигитнинг жасадини, кўп қаватли бинолар ойнасини тозалайдиган одам, ойна тозалашга келган вақтида топиб олади ва полицияга бу ҳақда хабар берган.