...
МЕНЮ
ONLINE TV

Кўзлар қалб ойнасими?


17:22, 11.12.2017 Бу қизиқ
 4 433

Машҳур актрисалардан бири Одри Ҳепбёрн унга шундай таъриф берган эди. “Кўз тилдан кўра ростгўй”.

Кўзлар қалб ойнаси дейишади. Инсон турли вазиятларда ёлғон гапириши мумкин бироқ, “кўзлар” сира алдамайди. Ҳеч қайси сезги органимиз севги, меҳр, самимият, сохталик ҳамда ғазабни кўзчалик айтиб бера олмайди.
 
Машҳур актрисалардан бири Одри Ҳепбёрн унга шундай таъриф берган эди. “Кўз тилдан кўра ростгўй”. Ҳақиқатан, кўзнинг тузулиши ва рангига қараб инсоннинг феъл- атвори ҳақида қисман маълумотга эга бўлиш мумкин.
 

 
Мовий кўзлар.
 
Бундан кўз соҳиблари янгиликка интилувчан ва тиришқоқ бўлишади. Ҳиссиётга берилувчанлик ва жаҳлдорлик уларнинг нозик жиҳати ҳисобланади. Халқ тилида айтганда, “Лов этиб ёниб, пуф этиб ўчишади”. Мовий кўзлар кўпинча тушкун кайфиятда бўлиб, арзимаган муаммоларни юракка яқин олишади.
 

 
Малла кўзлар.
 
Бу турдаги кўз соҳиблари жуда ақилли, осонлик билан вазиятдан чиқиб кета оладиган ва мослашувчанлик хусусиятига эгалар. Улар дабдаба ва турли зиёфатларни хуш кўришади. Енгил турмуш тарзини афзал кўрувчи малла кўзлар кўпинча санъатнинг турли соҳаларида фаолият олиб боришади.
 

 
Яшил кўзлар.

Айёрликдан нишона. Улар ақлли ва жуда зеҳнли бўлишади. Турли муаммо ва масалаларга босиқлик ва чуқур мулоҳаза билан ечим топишади. Дунёнинг энг гўзал ва машҳур аёлларининг кўзлари айнан шу рангда эканлиги айтилади. Масалан, Анжелина Жолли, Айшвария Рай ва ҳоказо.
 

 
Қора ва тим қора кўзлар.
 
Қора кўзли кишилар анчайин киришимли, очиқкўнгил ва меҳрибон бўлишади. Уларда етакчиликка мойиллик кучли бўлади. Раҳбарлик қилиш идроки табиатан шаклланган ва улкан сабр соҳибидирлар. Бироқ, улар оиласи учун вақт ажрата олмасликларидан нолиб яшашади. Қора кўзларда ички хотиркамлик жуда кучли.
 
Кўзларингиз қандай рангда бўлишидан қатъий назар, доимо қалбингизга эзгулик ва яхшиликни жо қилинг. Чунки кўзларингизда улар ўз аксини топади.
 
Аввалроқ, “Qalampir.uz” сайти орқали “Гўзаллик сирлари ҳақида нималарни биласиз?” рукни остида гўзаллликни ҳар ким турли ракурсларда кўриши ва ҳис қилиши, шунингдек, жамики инсоният учун аёл гўзаллик ва нафосат тимсоли ҳисобланиши ҳақида маълумотлар берган эдик. 
Меҳрангиз Ғаниева

Теглар:Кўз Қалб ойнаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!