...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзгарувчан характерга эга кишилар қайси фаслни ёқтиради?


11:05, 19.11.2018 Бу қизиқ
 7 273

Улар тасвирий санъат, шеърият ва насрда катта муваффақиятларга эришишлари мумкин.

Куз фасли кириб келиб, ўзининг ўзгача хусусиятларини  намоён этишни бошлагандан, Зилоланинг инжиқдан инжиқ феъл-атвори яна авжига чиқади. Бўлар-бўлмасга тушкунликка тушавериб, атрофдагиларнинг ҳам дилини хуноб қилади. Кун-кунора кичик баҳоначаларини айтиб, дарсга келмайди. Кўчага чиққиси келмас, ерларда тўкилиб ётган ҳазонларни кўришни ёқтирмайди. Ундан кўра уйда қолиб, иссиқ ўраниб олиб китоб ўқийди, ё бўлмасам курсини дераза ёнига кўйиб, ташқарига қараб узундан узоқ хаёллар сургиси келади.
 
Аммо дўстларимиз орасида кузни бениҳоя ёқтирадиганлари ҳам бор, улар атрофдаги ўзига хос манзарага қараб завқ оладилар, шитир-шитир эшитилгандан югуриб чиқиб ўзларини ёмғирга тутадилар. Менга эса ташқарида қандай об-ҳаво бўлмасин, бари бир хилдек, шунчаки ҳавонинг авзойига қараб, қулайгина кийиниб олсангиз басдек, назаримда. Унинг киши руҳиятига сира алоқаси йўқ деб ўйлардим. Аммо...


 
– Табиат бағридаги ўзгаришлар истаймизми ё йўқ, руҳиятимизга таьсир этади, – дейди Республика илмий-амалий тадқиқот маркази кичик илмий ходими Гулбарно Содиқова. – Куз фаслини севадиганлар тинчлик, ёлғизлик ва осойишталикни хуш кўришади. Бу фаслни жиддий, ўзига ишонган ва ўзининг қобиғига ўралган, ички руҳий тушкунликка моил бўлган инсонлар ёқтиришади. Уларнинг характерлари жуда ўзгарувчан бўлади, кайфиятлари фасл ҳолатига кўра турланади. Янги инсонлар билан мулоқотга киришиши қийин кечади. Ишлари, ҳаётлари давомида тўпланган тажрибаларини қадрлайдилар, ўтмишда қилинган хатоларни ҳеч қачон такрорламайдилар. Улар ҳар бир ишни шошилмасдан, бамайлихотир ва яхшилаб ўйлаб амалга оширадилар. Кузни яхши кўрувчи инсонлар жуда истеъдодли бўлишади. Тасвирий санъат, шеърият ва насрда катта муваффақиятларга эришишлари мумкин.
 
Психология илмида яна шундай бир жиҳат бор эканки, одамлар орасида “Pluviophile” (яъни томчиларни, ёмғирларни севувчи) каби мижозлари бўлиб, осмондан тушаётган томчиларни бахт ёмғири деб ҳисоблашади, бутун уст-боши, сочлари шалоббо бўлса ҳам, ҳеч нарсага парво қилмай ёмғирдан завқланадилар. Яна шундай хиллари борки, улар ёмғир остида қилинган барча ниятлар рўёбга чиқишига астойдил ишонадилар.
Соҳибжамол Каттаева

Теглар:Куз 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!