...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: филлар ўз боласини чўкаётган вақтида қутқариб қолишди


18:43, 21.06.2017 Олам
 2 488

Жанубий Корея пойтахти Сеулдаги ҳайвонот боғида қизиқ ҳолат рўй берди.

Бугун, 20 июнь куни Жанубий Корея пойтахти Сеулдаги ҳайвонот боғида қизиқ ҳолат рўй берди. Гап шундаки, ҳайвонот боғига ўрнатилган кузатув камераси сувга чўкаётган фил боласини қутқарган икки катта фил ҳаракатларини тасвирга туширди. Бу ҳақда “ABC News” хабар берди.
 
“Seoul Grand Park” ҳайвонот боғи бўлиб ўтган муваффақиятли воқеа видеосини Facebook тармоғидаги саҳифасига жойлаштирди.
 
Видеода фил боласи бирданига бассейнга қулаб тушади. Чўкишни бошлаган кичик филни кўрган унинг ёнидаги катта филлар ваҳимага тушиб, сувдан кичик филни олиб чиқишади.
 
Ҳайвонот боғи ходимларининг маълум қилишича, кичик филнинг танаси бироз лат еган, она ва ота филларнинг аҳволи жойида, дея баҳоланмоқда.
Акмал Эшонхонов

Теглар:Seoul Grand Park фил 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!