Ҳаиров Ойбек Мардонович 1970 йилда Самарқанд вилояти, Каттақўрғон шаҳрида туғилган.
Маълумотга кўра, Давлат хавфсизлик хизмати Навоий вилояти бошқармаси ходимларининг Бош прокуратура ҳузуридаги депортаментнинг вилоят бошқармаси ходимлари билан ўтказган тезкор тадбир давомида Навоий вилояти Навбаҳор туман ҳокими биринчи ўринбосари Ойбек Ҳаиров маҳаллий тадбиркордан 4000 минг АҚШ доллари ва 16 миллион сўмни пора сифатида олаётган вақтида қўлга олинган.
Маълум қилинишича, Ойбек Ҳаиров пулларни Конимех туманидаги балиқчиликка ихтисослашган масъулияти чекланган жамиятга Навбаҳор туманидаги юқорида дул-дул сув коллекторида мақсадсиз оқиб ётган сувни 6 км дан ортиқроқ масофада ариқ қазиб олиб келиш учун туман ҳокимининг тегишли қарорини чиқартириб бериш эвазига олган.
Дастлабки тергов олди суриштирув жараёнларида Ойбек Ҳаиров туман ҳокимининг ушбу қарорини чиқартириб бериш учун тадбиркордан аввал 3500 минг АҚШ доллари ва 4 миллион сўм ҳам олганлиги аниқланди.
Ҳозирда Ойбек Ҳаировга нисбатан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 210-моддасига асосан қўзғатилган жиноят иши доирасида вилоят прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳаиров Ойбек Мардонович 1970 йилда Самарқанд вилояти, Каттақўрғон шаҳрида туғилган. Оилали. 2017 йил август ойидан бошлаб Навбаҳор туман ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.