Воқеа сабаб сувга чўкиб кетган болаларнинг энг каттаси 4 ёш бўлганлиги айтилмоқда.
Хитой жанубидаги Гуандун провинциясидаги кузатув камераси орқали ёзиб олинган нохуш ҳодиса акс этган видео интернет орқали бутун дунёга тарқалиб кетди.
Видеода 3 нафар бола катталарнинг қаровисиз сув ёқасидаги кўприкда ўйнаб юрганлиги тасвирланган. Афсуски, бу ўйин фалокат билан якунланди...
Маълумотларга қараганда, воқеа Пунин шаҳрида 13 сентябрь куни рўй берган. Сув ёқасида тахминан 2 ёшлардаги бир болакай ва ундан сал каттароқ икки қизалоқ ўйнаб юришган.
Кутилмаганда болакай сувга тушиб кетган. Уни қутқаришни мақсад қилган қизлардан бири сувга тушиб, оқиб кетади. Унинг кетидан укаларини қутқараман деб қизларнинг иккинчиси ҳам сувга тушиб кетади.
Болаларнинг ҳеч бири тирик қолмаган. Хабарларда айтилишича, болакайларнинг энг каттаси 4 ёшда бўлган.
Терговчилар содир бўлган воқеага бахтсиз ҳодиса сифатида қарашмоқда, аммо болаларнинг ота-оналари жавобгарпликка тортилиши мумкин.
Огоҳ бўлинг, азиз ота-оналар!

Дурдона Расулова