“Сантьяго Бернабеу” стадионидаги ўйинда турли хил баҳсли вазиятлар содир бўлди.
Қизиқарли кечган баҳс 2:2 ҳисоби билан якун топди ва ушбу натижа билан мезбон жамоа “Реал” кетма-кет 3-марта ЕЧЛ финалига йўлланма олди.
90-дақиқа кечган ўйинда турли хил баҳсли вазиятлар содир бўлди. Жумладан, ҳакам Жюнейт Чақир жарима майдонида Марселонинг қўлига тўп текган вазиятда пенальти белгиламади.
Бензема эса иккинчи бўлим бошланишида “Бавария” футболчилари совғасини рад эта олмади. Хамес Родригес гол урган бўлсада, бу билан жамоаси шунчаки, дуранг натижага эришди.
Бугун ЕЧЛнинг яна бир ярим финал учрашуви бўлиб ўтади. Унда “Рома” ўз майдонида “Ливерпуль”ни қабул қилади.