14 миллион долларлик мост қурилиши тугалланмай қулаб тушди.
Кеча 15 март куни, АҚШнинг Флорида штатининг Майами шаҳрида пиёдалар кўприги қулаб тушди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
Қурилаётган кўприк Майами жануби-ғарбидаги Флорида Халқаро университети биноси олдида бўлган. Қулаган кўприк остида бир нечта автомобиллар қолиб кетган. Маълумотларга кўра, ҳалокат натижасида 6 киши ҳалок бўлган ва 10 киши жабрланган.
Кўприк қурилиши тугалланмаган бўлиб, унинг асосий қисми 10 март куни тиргакларга ўрнатилган. 14 миллион долларлик мост Флорида Халқаро университети талабалари ҳаётини енгиллаштириш учун қурилаётган бўлиб, университетнинг ўзи уни лойиҳалашда иштирок этган.

Суннатилла Абдуллаев