Ўғрилар тўрт нафар бўлиб, спорт кийимларини кийиб олган.
Ўғрилар тўрт нафар бўлиб, спорт кийимларини кийиб олган. Улр қисқа вақтда 27 минг долларга тенг техникани ўғирлаган.
Ўғрилик вақтида улар иккига бўлинган: икки нафари столларга ўрнатилагн MacBook’ни ўмарган бўлса, қолган икки нафари ўрнатилган iPhone’ларни ўмарган. Кейин гуруҳ йўлини тўсмоқчи бўлган одамлар орасидан ўтиб, яширинган.
“iPhone 6, iPhone 7, iPhone 8 ва, ҳатто, iPhone Х ҳам ўғирланган. Бир мижоз уларга йўл бермаслик учун эшик олдига туриб олган, бироқ уни туртиб юборишган”, дейди полиция лейтенанти.
Полиция ўғирликда гумон қилинаётган 16-18 ёшдаги афроамерикаликларни ҳозирча топа олмаган. Шунингдек, муассаса жиноятчилар яширинган машинанинг ҳайдовчисини ҳам излашмоқда.