...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: “Темур тузуклари” асарида тилга олинган: иккинчи шаҳар


13:58, 18.10.2017 Бу қизиқ
 2 970

Хива 712 йилда араб ҳалифалиги томонидан ишғол этилган. 1221 йилда мўғул босқинчилари томонидан эгалланган. 1388 йилда эса...

Азиз мухлис, “Бу қизиқ” туркуми орқали Соҳибқирон Амир Темурнинг “Темур тузуклари” асарида тилга олинган шаҳарлар ҳақида маълумотлар бериб бормоқдамиз.
 
Аввалроқ, биринчи шаҳар — ҳозирда Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманининг маркази ҳисобланмиш Ғузор шаҳри ҳақида маълумотлар эълон қилдик.
 
Иккинчи шаҳар. Ҳивақ
 
“Темур тузуклари” асарнинг “Биринчи китоб” бўлими, “Давлат қуриш олдидан қилган иккинчи кенгашим” ҳикоятида Амир Темур Туғлуқ Темурхон билан ораларидаги аҳд бузилганини, Моворауннаҳр унинг ўғли Илёс Хожага топширилганини хотирлайди.
 
Сипоҳсолорлик вазифасида бўлган Амир Темурга Илёс Хожа фитна уюштиради. Шунда Соҳибқирон барлос улуси баҳодир йигитларини атрофига тўплаб, мўғул босқинчиларига қарши курашишни бошлайди.
 
Амир Темур бир муддат Самарқанд шаҳрида, сўнг Бадахшон ўлкасида юриб лашкар тўплайди. Сўнг Шамсиддин кулол маслаҳатига қулоқ тутиб, аввал мўғуллар тасарруфида бўлган Хоразм диёрига юриш қилади.
 
Ўша пайтдаги Ҳивақ ҳокими Тўкал баҳодир ҳамда Амир Темур ва унинг қайноғаси Амир Ҳусайн қўшинлари ўртасида аёвсиз жанг бўлиб ўтади. Шу тариқа Хоразм диёри ва Ҳивақ шаҳри Соҳибқирон қўлига ўтади.
 

 
Замонавий Хива — Хоразм вилоятининг маркази ҳисобланмиш Урганч шаҳридан унча узоқ бўлмаган масофадаги қадимий шаҳар.
 
У Хоразм диёрининг сайёҳлик маркази. Ичан Қалъа мажмуаси ва яна кўплаб ўрта асрларга оид тарихий обидалар хоразмликларнинг фахри ва ифтихори саналади.
 
Эрамизнинг дастлабки йилларида барпо этилган мазкур шаҳар VI асрларда Қадимги Хоразм давлати таркибида бўлган.
 
Хива 712 йилда араб ҳалифалиги томонидан ишғол этилган. 1221 йилда мўғул босқинчилари томонидан эгалланган ва 1388 йилда Соҳибқирон салтанати тасарруфига ўтган.
 
Хива шаҳрининг бугунги таровати ҳақида сўзлайдиган қуйидаги видеолавҳани эътиборингизга ҳавола этамиз.
Улуғ БЕК

Теглар:Ўзбекистоннинг қадимги шаҳарлари Ғузор Темур тузуклари асари Тарихий шаҳарлар номи Хива 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!