Ўзбекистон халқ артистлари клубининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Ўзбекистон халқ артисти Фаррух Зокиров раислигида ўтган йиғилишда Клубнинг асосий вазифалари, чора-тадбирлари кенг муҳокама қилинди.
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллигини кенг нишонлашга бағишланган тадбирлар доирасида Ўзбекистон халқ артистлари иштирокида гала-концерт ташкил этиш таклифи маъқулланди.
Бундай ташқари, Вазирлар Маҳкамасининг “Пахта йиғим-теримида қатнашаётган ҳашарчиларга маданий хизмат кўрсатиш тўғрисида”ги баёни ижросини таъминлаш юзасидан концерт тадбирларини ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берилган.