Мазкур ўғирликни 1980 йил 12 январь куни туғилган, муқаддам ўғирлик жиноятини содир этган Н.Тиллахўжаев амалга оширгани аниқланади.
Унда маълум қилинишича, жорий йилнинг 23 март куни “Минор” жоме масжидига ибодат қилгани келган Баҳромов Баҳромжоннинг қаровсиз қолдирилган курткасидан уяли алоқа телефони ўғирланади. Баҳромов ушбу воқеа юзасидан масжид ходимларига мурожаат қилади.

Масжидга ўрнатилган кузатув камералари орқали аниқланишича, мазкур ўғирликни 1980 йил 12 январь куни туғилган, муқаддам ўғирлик жиноятини содир этган Н.Тиллахўжаев амалга оширгани аниқланади.
Орадан бир ҳафта ўтиб, яъни 30 март куни Тиллахўжаев яна “Минор” масжидига боради. У бу сафар масжидга келган Нуриддин Қўшбоевнинг қаровсиз қолдирган курткаси киссасига қўл солади. Ўша вақтда эса уни масжид хавфсизлик ходимлари кузатиб турган эди.
Тиллахўжаев ўзининг пушаймонлигини айтаркан, ўғирликни катта телефон олишга ҳавасмандлигидан содир этганини қўшимча қилади.