Венесуэлада давлат хизматчилари учун иш вақти 7:30 дан 13:00 гача қисқартирилди.
Сўнгги йилларда Жанубий Америкада жойлашган мазкур давлатда электр энергиясини ўчириб қўйиш ҳолатлари тез-тез кузатилмоқда, айниқса, ёз ойларида.
“Бугун, пайшанба куни мамлакат президентининг махсус фармони “Gaceta Oficial”да чоп этилади ва эртанги жума куни дам олиш куни ҳисобланади”, – дейилади хабарда.
Мадуронинг сўзларига кўра, иқтисод учун бундай чора-тадбирлар жуда фойдали. Давлат корхоналари ходимлари учун иш кунларининг қисқартирилиши натижасида 400 мегаватт электр энергияси тежаб қолинди. Жорий йилнинг февраль ойида президент давлат хизматчилари учун иш кунларини қисқартириш ҳақида фармон чиқарган эди. Унга кўра, иш куни 7:30дан 13:00 гача давом этади.
Аввалроқ, ҳукумат савдо марказлари ва кинотеатрларга электр энергиясини етказиб беришни чеклаб қўйди ҳамда уларни ўзларини-ўзлари автогенерация ёрдамида электр энергияси билан таъминлашга чақирди. Бундан ташқари, Мадуро электр энергиясига нисбатан тарифларни адолатли қилиб белгилаш ҳақида ҳам гапирди.