...
МЕНЮ
ONLINE TV

Венесуэла президенти 55 ёшини “ажойиб” нишонлади


14:29, 24.11.2017 Олам
 3 624

Николас Мадуро 1962 йил 23 ноябрь куни Либертадорда таваллуд топган.

2013 йил 19 апрелдан буён Венесуэла давлатини бошқариб келаётган Президент Николас Мадуро “Морос” номли миллий мусиқа садолари остида ўзининг 55 ёшлик туғилган кунини нишонлади.
 
Венесуэланинг 49-президенти ҳисобланадиган Николас Мадуро туғилган кунини Каракас туманида, Белоруссия давлати ёрдами билан қуриб битирилган 240 та хонадон фойдаланишга топширилиш жараёнида кутиб олди.
 
Эслатиб ўтамиз, Венесуэла Президенти Николас Мадуро 1962 йил 23 ноябрь куни Либертадорда таваллуд топган.
 
Тантанали маросимни маҳаллий хонанда Йорелис Салседо ўзининг ёқимли мусиқаси билан бошлаб берди. Президент Мадуро бу тадбирга рафиқаси Силия Флорес билан биргаликда ташриф буюрган эди. 
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Николас Мадуро ВенесуэлаТуғилган кун 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!