Президент билан алоқалар муҳокамаси тўхталиши мамлакатдаги сиёсий инқирозни юмшатишга қаратилган.
25 октябрь куни давлат кенгаши Мадурони айблаш жараёнини бошлаганди. Президент уни лавозимидан олиб ташланишида конституцияни бузганликда айбланди.
Венесуэла Миллий ассамблеясининг котиби Энри Рамоснинг айтишича, президент билан алоқалар муҳокамаси тўхталиши мамлакатдаги сиёсий инқирозни бироз юмшатишга қаратилган.
“Муҳокаманинг тўхтатилиши Мадуро ва мухолифат кучлари ўртасида икки томонлама музокара олиб боришни таъминлайди. Шунингдек, ҳукуматга қарши уч нафар фаолларни қамоқдан чиқишига асос бўлади”, дейди Энри Рамос.
Эслатиб ўтамиз, Венесуэлада мухолифат ва ҳукумат ўртасидаги можаро кескин тус олиб, 26 октябрь куни бўлиб ўтган намойиш акциясидаги иштирокчилар ва полициянинг тўқнашувида 20 нафар одам жароҳатлангани, 39 нафар иштирокчи ҳибсга олингани ҳақида хабар берган эдик.