...
МЕНЮ
ONLINE TV

Саудия Арабистонида Шаҳзода ҳуқуқбузарлик учун калтакланди


16:52, 02.11.2016 Олам
 4 975

Мамлакатда қироллик оиласи вакиллари узоқ йилдан буён қонунан жазоланмас эди.

Саудия Арабистонини бошқараётган қирол оиласининг Шаҳзодаси ҳуқуқбузарлик қилгани учун калтакланди. Бу ҳақда РИА Новости хабар беради.
 
Шунингдек, Шаҳзода қамоқ жазосига ҳам тортилди.
 
Маълумотларга кўра, шаҳзода мамлакатнинг жанубидаги Жидда шаҳрида жойлашган қамоқда қамчи билан саваланган. Ундан сўнг шифокорлар бундай жазо чорасига тиббиёт қарши эканини айтган.
 
Лекин Шаҳзода қайси ҳуқуқбузарлик учун жазолангани маълум қилинмаган. Бу қироллик оиласи вакили жазоланишининг иккинчи кўриниши бўлди. Саудия Арабистонида қироллик оиласи вакили 1970 йилдан буён жазоланмаган. Қирол оиласи вакилига жазо қўллашнинг дастлабки кўриниши октябрь ойида бўлганди.
 
Аввалроқ, Саудия Арабистони қироллигининг бошқа бир Шаҳзодаси ўлим жазосига ҳукм қилинди. Турки бин Сауд Ал Кабир дўсти Саудия фуқароси бўлган Одил ал-Муҳаммадни ўлдиргани учун олий жазога тортилган.
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:Саудия Арабистони Турки бин Сауд Ал Кабир 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!