...
МЕНЮ
ONLINE TV

Венесуэла АҚШ таҳдидига қарши қандай йўл тутади?


12:30, 12.08.2017 Олам
 2 385

Мадуро Лотин Америка ва Кариб денгизи минтақасидаги 33 мамлакат раҳбарларини фавқулодда саммит ўтказишга чақирди.

АҚШ президенти Дональд Трамп Венесуэладаги вазиятни яхшилаш мақсадида ҳарбий операция ўтказишни таклиф қилмоқда. Венесуэладаги тартибсизлик ва ҳукумат ҳамда қарши кучлар ўртасидаги курашлар оқибатида тинч аҳоли ҳалок бўлмоқда.
 
Венесуэла президенти Мадуро АҚШ президенти Трамп билан телефонда суҳбат ўтказиш таклифи билан чиққан бўлсада АҚШ томон таклифни рад этди.
 
Венесуэла президенти Николас Мадуро Лотин Америка ва Кариб денгизи минтақасидаги 33 мамлакат раҳбарларини ўз мамлакати билан содир бўлаётган вазиятни муҳокама қилиш учун фавқулодда саммитга чақиргани ҳақида хабар берилмоқда.
 
“Мен дўстона мамлакат Сальвадор Республикаси президенти Сальвадор Санчесга АЛБА (Боливар альянси)нинг 14 мамлакати қўллаб-қувватлашида саммит ташкил этишни таклиф этдим” деди Мадуро ВТВ телеканалидаги чиқишида.
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:АҚШ Венесуэла Мадуро АЛБА 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!