...
МЕНЮ
ONLINE TV

Валиаҳд шаҳзода журналист ўлимида гумонланмоқда


10:12, 23.10.2018 Олам
 5 320

Бу ҳақда Марказий разведка бошқармаси маълум қиляпти.

АҚШ Марказий разведка бошқармаси директори Жина Хаспел Туркияга бориб, саудиялик мухолиф журналист Жамол Хошхожийнинг ўлдирилиши бўйича терговда иштирок этади. У Саудия Арабистони шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмоннинг мазкур ишга қанчалик алоқадор эканини текширмоқчи.
 
МРБ Саудиядан Туркияга жўнатилган 15 кишилик гуруҳ шаҳзода буйруғи билан журналистни ўлдирган бўлиши мумкин, дея тахмин қилинмоқда.
 
Таъкидлаш жоизки, мухолиф журналист Жамол Хошхожий аксарият мақолаларида Саудия ҳукумати вакилларини кескин танқид остига олган.
 
Хаспелнинг яқин вақт ичида Туркияга учиб кетиши кутиляпти.


 
Аввалроқ, Саудия Арабистони журналист Жамол Хошхожийнинг ўлими ҳамда жасади нима қилингани юзасидан расмий баёнот берган эди.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Муҳаммад бин Салмон Жина Хаспел Жамол Хошхожий Журналист можароси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!