...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ва ниҳоят! ЙПХ инспекторларига яшириниш тақиқланди


09:21, 13.03.2018 Жамият
 5 810

Тўсатдан кўчада пайдо бўладиган йўл-патруль ходими қоидабузар ҳайдовчинигина эмас, бошқаларни ҳам эсанкиратиб қўярди.

Шу кунгача кенг жамоатчиликнинг эътирозларига сабаб бўлиб келаётган яна бир муаммо бартараф этилди.
 
Гап шундаки, йўл-патруль ходимларининг пана жойда туриб йўллардаги қоидабузарликларни кузатишлари нафақат ҳайдовчилар, балки пиёдалар томонидан ҳам танқид этиб келинарди. Чунки тўсатдан кўчада пайдо бўладиган ички ишлар ходими қоидабузар ҳайдовчинигина эмас, бошқаларни ҳам эсанкиратиб қўяр, бу эса таҳликали вазиятларни келтириб чиқариши ҳам эҳтимолдан холи эмасди.


 
Шу боис Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси бошлиғининг топшириғига асосан эндиликда ЙПХ инспекторларига дарахтлар ва бошқа тўсиқлар орқасида туриб яширинча хизмат олиб бориш қатъиян тақиқланди.
Фирдавс БЕК

Теглар:ЙПХ яшириниш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар