...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ва ниҳоят! Боғча қураман деганларга ер текинга берилади


20:43, 07.04.2018 Жамият
 6 315

Президент янги қарорни имзолади.

“Мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.
 
Қарор билан мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий ҳамкорликнинг қуйидаги шакллари жорий этилди:
 
- нодавлат боғчалар биноларини қуриш учун, шу жумладан фаолият кўрсатувчи давлат боғчалар ҳудудида текинга доимий фойдаланиш учун ер учаскаларини тақдим қилиш;
 
- мавжуд давлат мактабгача таълим муассаларини жиҳозлаш ва реконструкция қилиш шарти билан нодавлат мактабгача таълим муассасалари объектлари қуриш учун текинга ер участкаларини бериш;
 
- бўш турган давлат мулк объектларини, шу жумладан, фаолият кўрсатмаётган давлат боғчаларни  “нул” қийматда сотиш;
 
- давлат боғчаларининг фойдаланилмаётган бинолари ва корпусларини текинга узоқ муддатли фойдаланишга бериш.
 
Давлат-хусусий ҳамкорлик шаклига қараб хусусий ҳамкорга қуйидаги инвестициявий мажбуриятлар юклатилади:
 
- ижтимоий муҳофазага муҳтож оилалардан бўлган муайян миқдордаги тарбияланувчиларга имтиёзли ота-она пулини белгилаш (мазкур ҳудуддаги давлат мактабгача таълим муассасалари учун белгиланган миқдордан ошмаган ҳолда);
 
- хусусий ҳамкорга бириктирилган боғчаларни қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича ишларни амалга ошириш.
 
Давлат-хусусий ҳамкорликда ташкил қилинган нодавлат боғчалар қуйидагилардан озод этилди:
 
- икки йил муддатга белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхат бўйича олиб кирилаётган жиҳозлар, инвентарлар, ўқув қўлланмалари ва ўйин майдонлари учун божхона тўловларидан;
 
- фаолиятни бошлаган кундан бошлаб ўн йил муддат давомида давлат мақсадли жамғармаларига барча мажбурий тўловлар ва мажбурий ажратмаларни тўлашдан.
 
Шунингдек, 2018 йил 15 апрелдан ходимларининг ўртача йиллик сони 100 нафаргача бўлган боғчалар кичик тадбиркорлик субъектларига тоифасига киритилди.
Фирдавс БЕК

Теглар:Шавкат Мирзиёев боғча тадбиркор 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар