...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ва ниҳоят! АҚШ-КХДР саммити бўйича сўнгги сўз айтилди


14:57, 02.06.2018 Олам
 5 000

АҚШ президенти Ким Чен Индан қизиқарли мактуб олганини тасдиқлади.

Аввалроқ, АҚШ-КХДР қўшма саммити бўйича келишувлар давом этаётгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Кеча, 1 июнь куни маълум бўлишича, АҚШ президенти Дональд Трамп КХДР етакчиси Ким Чен Ин билан 12 июнь куни Сингапурда учрашади. Бу ҳақда Оқ уй раҳбарининг шахсан ўзи Шимолий Кореянинг обрўли амалдори Ким Ён Чхол билан музокаралар ўтказгандан кейин хабар қилди.
 
“Биз 12 июнь куни Сингапурда учрашамиз”, деб таъкидлаган Трамп.
 
Трампнинг сўзларига кўра, у Сингапурда икки мамлакат қўшма саммитида ҳеч қандай ҳужжат имзоламайди.
 
“12 июнь куни жиддий иш бўлади. Биз учрашувда ҳеч нима имзоламоқчи эмасмиз, биз жараённи бошлаб бермоқчимиз”, дейди Трамп.
 
Шунингдек, у Ким Чен Ин учрашувда эҳтиёткор ҳаракат қилишини таъкидлаган.
 
АҚШ президенти Ким Чен Индан мактуб олганини тасдиқлаган ва уни қизиқарли, деб айтган. Трамп хат матнини ОАВга эълон қилиши мумкинлигини ҳам айтиб ўтган.
 
Трамп бундан буён КХДРга нисбатан “максимал босим” атамасини қўллаш ноўрин эканлиги ва муносабатлар яхшилана бошлаганини таъкидлаган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:АҚШ КХДР Дрнальд Трамп 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!