Озарбайжон пойтахти Баку шаҳри ушбу муҳим учрашувга мезбонлик қилади.
Маълумотга кўра, учрашувда Афғонистон расмийлари ва “Толибон” ўртасида тинчлик музокаралари ўтказилади. Йиғилишда Афғонистон номидан Ташқи ишлар вазири Ҳикмат Ҳалил Карзай қатнашади. “Толибон” эса Бакуга ўз вакилларини юборади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил 27 март куни Тошкентда “Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик” мавзуида бўлиб ўтган конференцияда ҳам “Толибон” гуруҳи иштироки кўзда тутилгани ҳолда ҳаракат халқаро анжуманда иштирок этмаганди.