...
МЕНЮ
ONLINE TV

Уйқусизликдан халос бўлишнинг энг осон усули ошкор қилинди


15:32, 10.07.2017 Саломатлик
 16 518

Ухлашдан аввал компьютерда ишлаш, телевизор кўриш, калорияли таом тановул қилиш, оғир жисмоний ҳаракатланиш мумкин эмас.

АҚШнинг Шимоли-Ғарбий университети неврологлари ҳаётида улкан мақсадлари бўлган кишилар бошқаларга нисбатан уйқусизликдан деярли азият чекмасликларини хулоса қилишди.
 
Мутахассисларнинг таъкидлашларича, аниқ мақсадларга, орзуларга эга бўлиш, айниқса, кексалик давридаги уйқусизликдек муаммодан халос бўлишнинг энг осон усули экан. 
 
Бу борада ўтказилган тадқиқотда 60 ёшдан 100 ёшгача бўлган 800 дан зиёд иштирокчи қатнашди. Улар уйқунинг давомийлиги ва ҳаётлари давомида эришган ютуқлари ҳамда келажакдаги режалари борасидаги саволларга жавоб беришди.
 
Экспертлар уйқунинг яхши кечиши учун қаҳва, никотин, алкоголдан воз кечишни тавсия қилишмоқда. Ухлашдан аввал компьютерда ишлаш, телевизор кўриш, калорияли таом тановул қилиш, оғир жисмоний ҳаракатланиш ҳам мумкин эмас. Доим бир хил вақтда ухлашга ётиш ҳам тавсия этилади.  
Дурдона Расулова 

Теглар:Уйқусизлик Орзу-мақсад 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!