Apple’нинг янги маҳсулоти тақдимоти бўлиб ўтди.
Apple компанияси уйда фойдаланишга мўлжалланган кўпфункцияли HomePod мусиқали динамигини намойиш этди. Тақдимот маросими Apple платформаси доирасидаги тадқиқотчилар учун Бутунжаҳон конференцияси (WWDC)да бўлиб ўтди
Баландлиги 17,5 сантиметр бўлган янги ускуна – “ажойиб овоз тизими”га эга мусиқа колонкаси ўзи турган жой муҳитига мослашган ҳолда “ижро этади”.
Колонка А8 процессорли “мия” билан жиҳозланган. Бу эса ускунани нафақат мусиқий динамик, балки ўзига хос уй-хўжалик ёрдамчисига ҳам айлантиради. Динамик мусиқа изловчи Siri функцияси билан бойитилган. Шунингдек, у HomePod ёрдамида янгиликлар, об-ҳаво, йўлдаги тирбандликлар ҳақида бохабар қилиши мумкин.
Янги маҳсулот 349 доллар баҳосида АҚШ, Буюк Британия ва Австралияда шу йилнинг декабридаёқ сотувга чиқарилади. Дунёнинг бошқа мамлакатларида эса 2018 йилдан сотила бошланади.

Ноила Умарова