Бу банкнинг устав жамғармаси икки йирик банк - Туркиянинг T.C. Ziraat Bankasi AS ва Ўзбекистоннинг "Агробанк" ОАТБ маблағлари иштирокида шакллантирилган эди.
Ўзбекистонда 1993 йил октябрь ойидан UTBANK АЖ номи билан фаолият кўрсатиб келган банк ўз номини ўзгартирди. Бу банк икки йирик банк - Туркиянинг T.C. Ziraat Bankasi AS ва Ўзбекистоннинг "Агробанк" ОАТБ маблағлари иштирокида шакллантирилган эди. Энди бу банкнинг тўлиқ номи Ziraat Bank Uzbekistan АЖ бўлди.
Банкнинг номи ўзгариши унда ҳисоб рақами очган ва хизмат кўрсатилаётган мижозлари олдидаги ҳуқуқлари ва мажбуриятларининг ўзгаришига сабаб бўлмайди.
Аввалдан имзоланган шартномалардаги хизмат кўрсатиш шартлари ва ҳисоб рақамлари ҳам ўзгаришсиз қолади, деб таъкидлади банк вакили.
Обил Сафаров