Ўқувчиларнинг уддабуронлиги натижасида мазкур жиноятни “иссиқ изи” дан фош қилишнинг иложи бўлмади.
Фуқаровий даъвогарнинг мурожаати асосида тергов-суриштирув ишлари олиб борган ходимлар мазкур жиноятни “иссиқ изи” дан фош қила олмаган бўлсалар-да, аммо бу борадаги ишларни бир зум ҳам тўхтатишмади...
...Урганч шаҳридаги касб-хунар коллежи ўқувчилари – 1998 йилда туғилган Ж.Ж. ва Ж.Ш.ларнинг ва ҳеч қаерда ишламайдиган Қ.С.ни фикри бир жойдан чиқиб қолди. Улар “қандай қилиб, меҳнат қилмасдан, ҳузур-ҳаловатда яшаш мумкин” деган саволга учовлашиб "жавоб" топишди.
Афсуски, уларнинг топган жавоби қонунга зид эди. Шериклар хориж фильмларини томоша қилиб, ўғирликнинг ҳадисини олишди. Режага асосан улар дастлаб, эгаси тунги пайтда уйида бўлмайдиган, лекин анча пул сақланиши мумкин бўлган хонадонлар тўғрисида маълумот йиғишди. Уларнинг нишонига фуқаро Қ.Жумабаевнинг хонадони тушди.
2017 йилнинг 14 август куни “шериклар” Қ.Жумабаевнинг хонадонига калит танлаш йўли билан осонгина киришди ва шкафда турган 1000 АҚШ долларини олиб яна шундай осонлик билан чиқиб кетишди.
Ўлжани осонликча қўлга киритган учовлон пулни дарров харжламасликка, акс ҳолда сирлари фош бўлиб қолиши мумкинлиги тўғрисида ўзаро келишиб олдилар.
“Орадан қарийб етти ой вақт ўтди, бу орада қор ёғиб излар босилди” деб ўйлаган “учар шоввозлар” ўғирлик йўли билан қўлга киритилган пулларни кайфу-сафога сарфламоқчи бўлганларида, ўғирлик жинояти юзасидан суриштирув ишларини зимдан олиб бораётган тезкор ходимлар томонидан қўлга олиндилар.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дея хабар берди Хоразм вилояти ИИБ.