...
МЕНЮ
ONLINE TV

Умид Аҳмаджонов: “Ўзбекистонда спорт тизимини қайтадан кўриб чиқиш зарур”


17:59, 17.02.2018 Спорт
 2 319

ЎФА 1-вице президенти Ўзбекистонда спорт тизимини қайтадан кўриб чиқишз зарурлигини айтиб ўтди.

Кеча, 17 февраль куни Тошкентдаги Ўзбекистон миллий академик драма театрида Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ташаббуси билан спорт федерация ва ассоциациялар, Олимпия захиралари спорт коллежлари, Иқтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаблари тизимларида фаолият олиб бораётган мутахассислар ўртасида учрашув, ўзига ҳос очиқ мулоқот ташкил қилингани ва яқинда давлат раҳбари Шавкат Мирзиёв томонидан спортга оид тарихий қарор қабул қилиниши ҳақида хабар бергандик.
 
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Отабек Муродов, Давлат маслаҳатчисининг ўринбосари Бекзод Мавлянов, Миллий олимпия қўмитаси Президенти ва мамлакат футбол ассоциациясининг биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазири Шоакрам Исроиловлар иштирок этишди.
 
ЎФА 1-вице президенти Умид Аҳмаджонов йиғилганлардан тортинмай ўз таклифини беришларини, мазкур тарихий қарорда яна нималарга аҳамият берилиши лозимлигини сўради.
 
“Ўтказаётган мулоқот орқали муаммоларни ҳал қилиб, камчиликларни бартараф этишимиз керак. Айнан сиз ва бизнинг фикримиз кутилаётган қарорда ўз аксини топади.
 
Соҳада муаммолар етарли, бугун биз уларни аниқлашимиз, уларни бартараф этиш чораларини кўришимиз ва янги қарор самарали ишлаши учун тегишли бандларни киритишимиз зарур.
 
Шунингдек, давлат бюджетидан ажратилаётган маблағларни мақсадли сарфланишини назорат қилишимиз, бу борада тизимни қайтадан кўриб чиқишимиз зарур”, деди МОҚ президенти Умид Аҳмаджонов.
 
Эслатиб ўтамиз, бироз аввал Умид Аҳмаджонов бокс бўйича “Uzbek Tigers” жамоаси тўхтатилмагани ҳақида айтиб ўтганди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Умид Аҳмаджонов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!