...
МЕНЮ
ONLINE TV

Умид Аҳмаджонов япониялик ҳамкасбидан қандай ёрдам сўради?


13:14, 07.06.2018 Спорт
 1 842

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти бугун Япония Миллий олимпия қўмитаси Президенти Цунеказу Такеда билан учрашди.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджонов бугун, 7 июнь куни Токиода Япония Миллий олимпия қўмитаси Президенти Цунеказу Такеда билан учрашди.
 
Икки ҳамкасблар ўртасидаги учрашув давомида томонлар ҳамкорлик ришталарини янада ривожлантириш, уларни янги босқичга олиб чиқиш бўйича музокаралар олиб борилган. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Япония терма жамоалари дзюдо ҳамда каратэ каби Олимпия спорт турларида жаҳонда етакчилардан ҳисобланади. Миллий Олимпия қўмитаси раҳбари ўзбекистонлик спортчиларнинг Японияда малака оширишларини сўраб, Цунеказу Такедага мурожаат қилди.
 
“Дзюдо ва каратэ бўйича Япония жаҳонда етакчи мамлакатлар сирасига киради. Шунингдек, Токиода жаҳонга машҳур “Кодокан” дзюдо маркази ҳам жойлашган. Биз ўзбекистонлик спортчиларни айнан шу ерда ўз малакаларини ошириб, маҳоратларини янада тоблаб олишларида амалий ёрдам кўрсатишингизни сўрардик. Ўйлайманки бу ҳамкорлик ҳар икки томон учун фойдали бўлади” деди Умид Аҳмаджонов.
 
Япония МОҚ Президенти Цунеказу Такеда бунга жавобан Ўзбекистондан ҳам спортнинг бокс, дзюдо, спорт курашлари ва оғир атлетика бўйича ўрганадиган жиҳатлар етарли эканлиги, ҳамкорлик қилишдан Япония томони ҳам манфаатдор эканлигини таъкидлади.
 
Музокаралар давомида Япония Миллий олимпия қўмитаси билан жамоавий спорт турлари ҳамда стол тенниси бўйича ҳамкорлик қилишга ҳам келишиб олинди. Келишувга кўра, япониялик мутахассислар Ўзбекистонда ушбу спорт турларини ривожлантириш лойиҳасида фаол иштирок этадиган бўлдилар.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Умид Аҳмаджонов Цунеказу Такеда 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!