Ушбу таклифга жавобан Хироюки Ишида бошчилигидаги шифокорлар Тошкентга ташриф буюришларини айтдилар.
Умид Аҳмаджонов куннинг иккинчи ярмида Япония ва жаҳонда ўзига хос обрў-эътиборга эга тиббиёт фанлари доктори, профессор, спорт тиббиёти тадқиқот маркази доценти, Япония соғлиқни сақлаш бошқармаси спорт тиббиёти кафедраси мудири Хироюки Ишида билан учрашди. Учрашув давомида томонлар Ўзбекистонда спорт тиббиётини ривожлантириш, малакали мутахассислар тайёрлаш, ўзаро тажриба алмашиш масалаларида келишувга эришдилар.
Хабарингиз бор, Миллий олимпия қўмитаси ҳузурида жаҳон стандартларига тўлиқ жавоб берадиган, замонавий тиббий жиҳозлар билан таъминланган Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази ҳам фаолият олиб боради. Умид Аҳмаджонов япониялик шифокорларни Ўзбекистонга таклиф қилди.
Ушбу таклифга жавобан Хироюки Ишида бошчилигидаги шифокорлар 27 июль – 2 август кунлари Тошкентга ташриф буюриб, ўзбекистонлик ҳамкасбларига мастер-класс ва семинарлар ўтказиб бериш истагини билдирдилар. Унда япон мутахассислари тиббиёт маркази фаолиятини самарали ташкил этиш, спортчиларга тиббий ёрдам кўрсатиш, уларни тўғри овқатлантириш, ўз вақтида керакли витаминлар билан таъминлаш каби масалалар юзасидан тавсиялар берилади.