...
МЕНЮ
ONLINE TV

Умид Аҳмаджонов: “У даврлар ортда қолди, 1-2 йил кийналсак хеч нима қилмайди”


19:26, 30.06.2018 Жамият
 3 656

Миллий олимпия қўмитаси президенти ва ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов Қаршида йиғилиш ўтказди.

Аввалроқ, “Qalampir.uz” интернет нашри Миллий олимпия қўмитаси президенти ва ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов Қаршида вилоят фаоллари иштирокида танқидий йиғилиш ўтказгани ҳақида хабар берган эди.
 
Ушбу мажлисда Умид Аҳмаджонов вазифасига номуносиб бўлган иккита директорни ишдан бўшатди.
 
МОҚ президенти мажлисни давом эттирар экан иштирокчиларига шундай деди: “Яна бир устувор вазифа. Ҳар бир ҳудуддаги мактабгача таълим муассаларига спорт федерацияларининг вилоят бўлимлари кириб бориши ва шу ёшдан ота оналарни, болаларни спортга ошно туттиришни ўйлаши керак. Ушу, бокс, футбол мураббийлари болани талашишсин.
 
Нега у боксга кетиб қоляпти, нега курашга деган саволни бериб энг сара, бақувват болаларни ўзларига жалб қилсинлар, уларни қизиқтирсинлар. Шунда рақобат бўлади. Вилоят спортини шу тарзда тартибга солиб, 1-2 йил кийналсак хеч нима қилмайди. Энг муҳими бу борада мукаммал тизимни ишлаб чикиш.
 
Ҳар бир федерация энди ўнлаб мусобакалар ўтказиши керак. У даврлар ортда қолди, йилига биттагина мусобақани ўтказиб юрадиган пайтлар. Қашқадарёда шунча шароит бўла туриб, кўплаб спортчилар чет элма-чет эл юрибди. Мана келсин Қашқадарёга спортчилар. Спорт иншоотлари, сузиш ҳавзаларини кўриб ҳавас қиласан киши. Давлатимиз томонидан яратиб берилган бундай шароитлардан максимал даражада фойдаланишимиз лозим”.
 
Умид Маҳаматджанович ўз фикрлари билан ўртоқлашиб бўлгач, навбат таклифларга берилди. Унда, БЎСМ мураббийлари, шунингдек ушу, шахмат, енгил атлетика федерацияси вакиллари ва мураббийлари сўз олиб, ўз таклифларини билдирдилар. Барча таклифлар ўрганиб чикилиши, мавжуд муаммоларни ечиш бўйича чора-тадбирлар кўрилиши ҳақида маълум қилинди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Умид Аҳмаджонов Қарши 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар