Бугун кино санъатида қиммат актёр ва актриса тушунчаси тобора йўқолиб, кассабоп фильмлар сони кун сайин камайиб бораётган бир вақтда, кўпгина таниқли актёрларимиз тўйларда бошловчилик ортидан тирикчилик қилишаётган ҳеч кимга сир эмас.
Қўшиқчиликдаги ижодини “Ёмғир” номли қўшиқдан бошлаган Улуғбек Қодиров бир вақтлар тўйга чиқиш нияти йўқлигини, шунчаки, қўшиқ куйлаш оддий бир қизиқиш эканини айтганди. Бугун кино санъатида қиммат актёр ва актриса тушунчаси тобора йўқолиб, кассабоп фильмлар сони кун сайин камайиб бораётган бир вақтда, кўпгина таниқли актёрларимиз тўйларда бошловчилик ортидан тирикчилик қилишаётгани ҳеч кимга сир эмас. Бунга мисол тариқасида Адиз Ражабов, Шаҳзода Муҳаммедова, Отабек Маҳкамовларни келтириш мумкин. Бироқ Улуғбек Қодировнинг тўйда қўшиқ куйлаши кутилмаган ҳолат. Қизиқ, Улуғбек тўйлардаги навбат талашишларга ўхшаш борди-келдиларга қандай бардош бера оларкин?