Бино тўлиқ қуриб битказилгач, унинг баландлиги 382 метр бўлиши айтилмоқда.
Пайшанбадан жумага ўтар кечаси Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида қурилаётган “Абу-Даби плаза” мажмуасида ёнғин келиб чиқди. Бу ҳақда Қозоғистон Ички ишлар вазирлигининг фавқулодда вазиятлар бўйича қўмитаси раиси Руслан Имонқулов маълум қилди, дея РИА Новости хабар бермоқда.
“Бугун, 1 апрель куни 00:43да ( Тошкент вақти билан 31 март 23:43да) янги қурилаётган “Абу-Даби плаза” биносининг иккинчи қаватида иситгич ёниб кетди. Ўт ўчирувчилар ёнғинни 03:25да ўчиришга муваффақ бўлдилар”, - дейди Имонқулов.
Унинг сўзларига кўра, ёнғин майдони 50 метр квадратни ташкил этган. Қурбонлар ва жароҳатланганлар йўқ.
Оловни ўчиришда 41 нафар ўт ўчирувчи, 10 та техника воситаси ва Ички ишлар вазирлигининг фавқулодда вазиятлар бўйича қўмитасининг тиббий ёрдам ходимлари ва техникалари иштирок этган.
Мазкур ёнғин “Абу- Даби плаза”да биринчи эмас. Жорий йилнинг 13 февралида ҳам бу мажмуада ёнғин келиб чиққан эди. Бунда олов ёғоч қипиқлари орқали тарқалган. Бундан ташқари, 4 март санасида яна ёнғин юз берди.
Маълумот ўрнида, Остонада “Абу-Даби плаза”нинг қурилиши 2010 йил ноябрь ойида бошланган. Бино қурилиши ниҳоясига етгач, Марказий Осиёдаги энг баланд бино бўлиши кутилмоқда. Мажмуа 88 қаватдан иборат бўлади, баландлиги эса 382 метрни ташкил этади. Бинонинг умумий майдони 510 минг квадрат метр. Лойиҳа қиймати, тахминан, 1,6 миллиард АҚШ доллари деб баҳоланмоқда.

Руслан Сулаймонов