...
МЕНЮ
ONLINE TV

Украинадаги суд жараёнида граната портлади


19:05, 30.11.2017 Олам
 2 559

Фарзанди ўлдирилганидан сўнг кучли руҳий босим остида қолган ота айбланувчиларга қарата гранаталарни улоқтирган.

Украинанинг Днепропетровс вилоятида бўлиб ўтаётган суд жараёнида иккита граната баравар портлатилди. Портлаш натижасида бир киши ўлди ва 10 киши жароҳатланди.
 
Хабарларига кўра, суд мажлисида одам ўлдирганлик бўйича айбдорларнинг иши кўрилаётган бўлган. Фарзанди ўлдирилганидан сўнг кучли руҳий босим остида қолган ота айбланувчиларга қарата гранаталарни улоқтирган.
 
Граната портлаган пайтда уни улоқтирган киши вафот этган. Граната бўлаклари эса судланаётган айбланувчилар, гувоҳлар, полиция ва суд ходимларини жароҳатлаган.
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Суд мажлиси Портлаш Украина 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!