...
МЕНЮ
ONLINE TV

УЕФА Туркия ва Хорватияни жазолашга қарор қилди


18:23, 13.06.2016 Спорт
 3 824

Евро – 2016 баҳслари бошлангандан буён ишқибозлар ўртасида тўқнашувлар бўлиб ўтмоқда.

Европа футбол ассоциацияси (УЕФА) Туркия футбол федерацияси ва Хорватия футбол иттифоқини жазолашга қарор қилди. Бунга сабаб икки давлат терма жамоаларининг ишқибозлари ўйин пайтида ўзларини ёмон тутгаликларидир, дея ташкилотнинг расмий сайти хабар бермоқда.
 
Ишқибозларнинг ўйин пайтида пиротехника воситаларидан фойдалангани, бир одамнинг майдонга чиқиб кетгани туфайли УЕФА интизом чораларини кўради,  дейилади хабарда.
 
Туркия ва Хорватия ўртасидаги баҳс Парижнинг “Парк де Пренс” стадионида бўлиб ўтди.  Учрашув 1:0 ҳисобида хорватияликларнинг ғалабаси билан тугади. 
 
Францияда Евро – 2016 бошлангандан буён мусобақа иштирокчиларининг ишқибозлари ўртасида тўқнашувлар келиб чиқмоқда. Воқеа шу даражага келиб етдики, бир неча ўнлаб киши жароҳатланди. Бир қанча безори ишқибозлар қамаб қўйилди.
Руслан Сулаймонов

Теглар:УЕФА Евро – 2016 Франция Туркия Хорватия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!